Жорий йилдан бошлаб, талабаларга давлат гранти фақат 1 йилга берилиши, келгуси йилларда ўзлаштириш кўрсаткичига қараб қайта тақсимланиши белгиланган. Имтиёз билан кирганларга эса давлат гранти 4 йил муддатга берилади.
Мана шу имтиёз қисмида айримларда тушунмовчилик бўлмоқда. Яъни, айтайлик, республика доирасидаги олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчига ҳам имтиёз берилади-ку, демак, унга ҳам грант 4 йиллик бериладими?
Йўқ, 4 йиллик грант фақат имтиҳонсиз грантга ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган 5 та нуфузли халқаро фан олимпиадаси (ИМО, IPhO, ИЧО, IBO, IOI) ғолибларига берилади.
Бошқа олимпиадалар ғолибларига эса шунчаки битта фандан максимал балл берилади, холос. Бундай ўқувчиларга давлат грантига имтиҳонсиз кириш олдиндан кафолатланмаган. Шу сабабли уларга 4 йиллик грант берилмайди. Бундай ўқувчилар агар етарли даражада юқори балл тўплаб, грантга кирса ҳам, 1 йиллик грант олишади ва келгуси йилда ўзлаштириш кўрсаткичига қаралади.
#Мақола