Олийгоҳлар Дарсликлар Хусусий мактаблар Олийгоҳ танлаш боти
Ўзбек ▾
O'zbekЎзбекРусскийIngliz tili
Янгиликлар

Янги лотин алифбоси: мактаб дарсликлари 2027–2031-йилларда босқичма-босқич алмаштирилади

Янги лотин алифбоси: мактаб дарсликлари 2027–2031-йилларда босқичма-босқич алмаштирилади

Расм сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Хушнудбек’нинг Telegram каналида ёзилишича, ҳукумат ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ва муҳокама 6-декабргача давом этади.

Мактаб ва ўқувчилар учун нимани англатади

Лойиҳага кўра, мактаб дарсликлари 2027–2031-йилларда синфлар ва фанлар кесимида босқичма-босқич янги алифбода нашр этилади. Яъни барча китоблар бир йўла алмаштирилмайди, ўтиш бир неча йилга чўзилади.

Ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас

  • Амалдаги ID-карталар, хорижга чиқиш паспортлари, ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомобиль техник паспортларини алифбо ўзгарганлиги сабабли алмаштириш талаб этилмайди.
  • Аввалги алифбода расмийлаштирилган ҳужжатлар, жумладан шахсий ва мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар юридик кучини сақлаб қолади.
  • Домен номлари, электрон почта манзиллари, логинлар, ҳисобварақ ва шартнома рақамларини мажбурий алмаштириш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш шарт эмас.
  • Миллий валюта ва қимматли қоғозлардаги эски ҳарфлар уларнинг амал қилишига тўсқинлик қилмайди.

Қонун кучга кирганидан кейин

Янги бериладиган ID-карталар, биометрик паспортлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари, техник паспортлар ва кадастр ҳужжатлари янгиланган алифбода расмийлаштирилади. Эски бланкалардан 2028-йил 1-январгача фойдаланишга рухсат берилади.

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа юридик шахсларнинг расмий ҳужжатлари ҳамда ёзишмалари ҳам янги алифбода тайёрланади. ОАВ материаллари ва матбаа-нашриёт маҳсулотлари ҳам шу алифбода чоп этилади. Электрон давлат хизматлари, реестрлар ва ҳужжат айланиши тизимлари янги алифбога мослаштирилади.

Босқичма-босқич ишлар

  • Аэропорт, вокзал, жамоат транспорти ва йўл инфратузилмасидаги ёзувлар 2027-йилдан бошлаб режали равишда мослаштирилади.
  • Янги алифбога мос клавиатуралар, имло текширувчи ва матнни ўгирувчи дастурлар ҳамда электрон луғатлар ишлаб чиқилади.

Ҳозирча бу лойиҳа босқичидаги ҳужжат, якуний қоидалар муҳокамадан кейин аниқ бўлади.

Манба: Xushnudbek.uz (Telegram канали)

Улашиш: Telegram Facebook
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг Обуна бўлинг