Миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди: даража чегаралари ва апелляция муддати

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги миллий сертификат имтиҳони натижаларини эълон қилди. Агентлик маълумотига кўра, талабгорлар ўз натижасини my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимида кўриши ва сертификатни электрон шаклда юклаб олиши мумкин.
Натижалар қандай ҳисобланди
Тест натижалари халқаро методика — Раш модели асосида ҳисобланган. Талабгорга тўплаган бали асосида қуйидаги даража бўйича сертификат берилади:
- 70 баллдан юқори — A+ даража;
- 65–69,9 балл — A даража;
- 60–64,9 балл — B+ даража;
- 55–59,9 балл — B даража;
- 50–54,9 балл — C+ даража;
- 46–49,9 балл — C даража.
Натижадан норози бўлганлар нима қилади
Ўз натижасидан норози бўлган талабгорлар 5 кун ичида my.gov.uz сайти орқали апелляция шикояти бериши мумкин. Апелляция аризалари ариза қабул қилиш тўлиқ якунлангандан сўнг икки ҳафта ичида кўриб чиқилади.
Шунинг учун натижангизни текшириб, шикоят бермоқчи бўлсангиз, муддатни қўлдан бой берманг.
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Обуна бўлинг