Олийгоҳлар Дарсликлар Хусусий мактаблар Олийгоҳ танлаш боти
Ўзбек ▾
O'zbekЎзбекРусскийIngliz tili
Янгиликлар

«2+6» дастури: 8 мингдан ортиқ хотин-қиз давлат кўмагида хорижий тил ўрганмоқда

«2+6» дастури: 8 мингдан ортиқ хотин-қиз давлат кўмагида хорижий тил ўрганмоқда

Расм сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Ёшларнинг хорижий тилларни ўрганиши учун Ёшлар ишлари агентлиги «2+6» дастури орқали давлат томонидан молиявий ёрдам ажратмоқда. Бугунги кунга қадар дастурда иштирок этиш учун 14 мингдан ортиқ ёш ариза топширган. Ҳозирда дастур доирасида 8 мингдан ортиқ хотин-қиз хорижий тилларни ўрганмоқда.

Дастур қандай ишлайди?

Дастлабки 2 ойлик ўқиш тўловини ёшларнинг ўзи амалга оширади. Кейинги 6 ойлик харажатлар эса ўқувчининг давоматига қараб давлат томонидан қопланади.

Кимлар қатнашиши мумкин?

Дастурда 14–30 ёшдаги, инглиз, немис, француз, япон, корейс ёки хитой тилларини ўрганишни истаган ва тегишли тил бўйича минимал даражадаги сертификатга эга ёшлар иштирок этиши мумкин.

Ойлик субсидия миқдори

  • Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 2 бараваригача;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида — БҲМнинг 1,5 бараваригача;
  • туман ва шаҳарларда — БҲМнинг 1 бараваригача.

Қандай қатнашиш мумкин?

  1. «Ёнда» мобил иловасини юклаб олинг;
  2. OneID орқали тизимга кириб, тил сертификатингизни юкланг;
  3. ўзингизга мос ўқув маркази ва курсни танланг;
  4. электрон шартнома тузинг ва дастлабки 2 ойлик тўловни амалга оширинг.

Рўйхатдан ўтиш ўқувчилар учун «Ёнда» мобил иловаси орқали, ўқув марказлари учун эса 2plus6.uz сайти орқали амалга оширилади.

Хорижий тил замонавий касб, муносиб даромад ва халқаро имкониятлар сари муҳим қадам. Айниқса, тил ўрганишга тайёр, лекин молиявий қийинчиликка дуч келаётган ёшлар учун бу дастур амалий имконият бўлиши мумкин.

Манба: Ёшлар ишлари агентлиги

Улашиш: Telegram Facebook
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг Обуна бўлинг