Олийгоҳлар Дарсликлар Хусусий мактаблар Олийгоҳ танлаш боти
Ўзбек ▾
O'zbekЎзбекРусскийIngliz tili
Янгиликлар

Мактабни битириш ва ОТМга кириш учун ягона имтиҳон жорий этилмоқчи

Мактабни битириш ва ОТМга кириш учун ягона имтиҳон жорий этилмоқчи

Расм сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Таълим ва илм-фан вазирлиги мактаб ўқувчиларининг билимини баҳолаш ва имтиҳон олишнинг янги тартиби бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида аноним сўровнома ўтказмоқда. Таклиф этилаётган тизим 4, 7, 9 ва 11-синф ўқувчилари учун турли шаклдаги баҳолаш ва имтиҳонларни назарда тутади.

Синфлар кесимида

  • 4-синф: ўқиш, математика ва табиий фанлар бўйича диагностик тестлар. Натижалар асосида баҳо қўйилмайди ва кейинги синфга ўтишга таъсир қилмайди.
  • 7-синф: касбий қизиқишлар ва мантиқий фикрлаш қобилиятини аниқлашга қаратилган диагностика. Натижалар фақат тавсиявий хусусиятга эга бўлади.
  • 9-синф: асосий давлат имтиҳони. Натижалар гувоҳномага баҳо сифатида киритилади ва академик лицей ёки техникумга киришда ҳисобга олинади.
  • 11-синф: ягона давлат имтиҳони. У мактабни битириш ҳамда олий таълим муассасалари ёки техникумларга кириш учун умумий имтиҳон вазифасини бажаради.

Шу билан бирга, ўқувчиларнинг мактабда 10-синфдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Жорий этиш муддатлари

Режага кўра, янги тизим 2027–2028 ўқув йили якунида Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида тажриба-синов тариқасида жорий этилади. Вазирликнинг таъкидлашича, тажриба-синов натижалари ўқувчиларнинг таълим муассасаларига киришига таъсир қилмайди. 2028–2029 ўқув йили якунидан бошлаб эса янги тартибни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жорий этиш режалаштирилмоқда.

Ҳозирча бу тартиб таклиф босқичида. Вазирлик унинг юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганмоқда, шунинг учун якуний шакли ўзгариши мумкин.

Манба: Таълим ва илм-фан вазирлиги

Улашиш: Telegram Facebook
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг Обуна бўлинг