Наманганда сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтади

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳузуридаги Илмий-ўқув амалий маркази 20-ноябр куни Наманган вилоятида сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув ўтказади. Тадбир соат 15:30 да бошланади.
Тадбирда фуқароларнинг мурожаатларини жойида кўриб чиқиш, муаммоларини таҳлил қилиш ва ҳал этишда кўмаклашиш бўйича амалий ишлар амалга оширилади. Ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилади.
Тадбир манзили
Тадбир Наманган вилояти, Даврбобо тумани, Юксалиш маҳалласи, “Тадбиркор” МФЙ, Ёшлик кўчаси, 92-уйда бўлиб ўтади. Мўлжал: Юксалиш массивидаги 16 қаватли уй ёнида.
Марказ тадбирда иштирок этиш учун барча қизиққан фуқароларни таклиф қилади.
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Обуна бўлинг