Талабалар Гемини AI Plus обунасидан бир йил бепул фойдаланиши мумкин: қадамма-қадам йўриқнома

Расм сунъий интеллект ёрдамида яратилган
Талабалар Гемини сунъий интеллектининг Гемини AI Plus обунасидан бир йил давомида бепул фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Таълим ва илм-фан вазирлиги хабар берди.
Обунани қандай фаоллаштириш мумкин?
- HEMIS мобил иловасига кириб, “Ҳужжатлар” бўлимига ўтинг.
- Талаба ID гувоҳномаси ва ўқиш жойидан маълумотномани юклаб олинг.
- Гемини иловасини очиб, менюдан профилни танланг ва Google AI Plus бўлимига ўтинг.
- Талабалар учун махсус таклиф бандида “Кириш ҳуқуқини олиш” ва “Давом этиш” тугмаларини босинг.
- Мамлакат ва таълим муассасасини танланг, исм-фамилия, туғилган сана ҳамда электрон почта манзилингизни киритинг.
- Талабалик гувоҳномаси ва маълумотномани тизимга юклаб, аризани юборинг.
- Ариза тасдиқлангандан сўнг тўлов карталари маълумотларини киритиб, обунани фаоллаштиринг.
Обуна нималар беради?
- Гемини иловасидаги фойдаланиш лимитлари икки баравар ошади ва илғор Флаш Thinking моделига кириш очилади.
- Google Photo, Диск ва Gmail учун 400 GB булутли хотира берилади.
- Кинематографик саҳналар яратишга мўлжалланган Google Flow воситасидан фойдаланиш мумкин.
- Gmail ичида Гемини’дан фойдаланиш, Нотебоок’нинг тадқиқотга ёрдам берувчи функциялари ва сунъий интеллект асосидаги мусиқа студиясига қўшимча кириш имконияти очилади.
Шуни эсда тутиш керакки, таклиф шартлари ўзгариши мумкин. Шу сабабли ариза топширишдан олдин HEMIS ва Гемини иловасидаги кўрсатмаларни диққат билан ўқиб чиқиш тавсия этилади.
Манба: Таълим ва илм-фан вазирлиги
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Обуна бўлинг