Танловлар 27/02/2025 ServiceScape Scholarship: атиги 300 сўзли иншо ёзиб, 1000 АҚШ доллари ютиб олинг!

   ServiceSpace ташкилоти томонидан эълон қилинган ServiceScape Scholarship 2025 иншолар танловига аризалар қабул қилинмоқда. Иншолар 2025 йилда танлови олий таълим муассасалари таҳсил олаётган талабалар ёки 2025 йилда талаба бўладиган номзодлар учун мўлжалланган. Танловни ташкил этишдан мақсад талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир.

   Танловга иншолар ингиз тилида қабул қилинади ва унда исталган давлат қатнашиши мумкин.

   Танловда ёзма мулоқотнинг муҳимлиги ва ёзувчиликнинг аҳамияти ҳақида қисқа ҳажмли иншолар билан иштирок этиш мумкин.

Иншо мавзуси: How does writing impact today’s world?

Грантнинг манфаатли жиҳатлари:

Ғолибга ўқиш харажатларига сарфлаши учун 1000 АҚШ доллари пул мукофоти берилади.

Номзодлар ва иншоларга қўйилган талаблар қуйидагича:

   Танловда ҳозирда олий таълим муассасаларида ўқиётган талабалар ва 2025 йилда талаба бўладиган номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Номзод камида 18 ёш бўлиши керак.

  • Иншолар инглиз тилида бўлиши керак.
  • Ҳажми 300 сўздан ошиб кетмаслиги керак.
  • Битта иштирокчи фақат битта иншо топшириши мумкин.
  • Ғолиб декабрь ойида эълон қилинади.

Ғолибга имзолаб, қайта жўнатиши учун ҳужжатлар юборилади. Шу ҳужжатларни 10 кун ичида қайта жўнатмаса, ютуғи бекор қилиниши мумкин.

Дастурга қабул жараёни:

Аризалар 2025 йил 30 ноябргача онлайн шаклда бу ерда топширилади. Ғолибга 2025 йил декабрь ойида хабар қилинади.

МУҲИМ: Дастлаб, танлов ҳақидаги расмий эълон билан батафсил танишиб чиқинг.

Саволлар юзасидан танлов саҳифасидаги алоқа шаклига (Chat with us) ёзиш орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Батафсил маълумот учун линк

#Таълим телеканали  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг