Янгиликлар 14/12/2024 2025 йилда камбағал оилалар фарзандлари ўқишга грант асосида қабул қилинади

Бу ҳақида куни кеча президентимиз раислигида бўлиб ўтган ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.

Йиғилишда, камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, 2025 йилда 3,5 минг ёшларни олийгоҳга грант асосида қабул қилиш зарурлиги қайд этилди.

Олийгоҳ ректорлари камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшларни ўқитишга масъул этиб тайинланди. Вазир Қ.Шариповга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Mohlaroyim Sherzodbek qizi

#Янгиликлар   #Имтиёз  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг