Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда вазир Ҳилола Умарова хабар берди.
Мазкур ҳужжатга асосан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.
Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси эса:
Ўқувчининг танлови бўйича:
Маълумот учун, 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун ҳам Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.
Хабарда ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар вазирликнинг ижтимоий тармоқлари орқали берилишини қўшимча қилинган.
#Янгиликлар