Айни пайтда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Сингапурда бўлиб турибди.
Хусусан, делегация вакиллари Маршал Cавендиш Эдуcатион, Сингапур Миллий Институти (НИЭ) ҳамда Эрта болаликни ривожлантириш Миллий Институти (NIEC) каби нуфузли ташкилотларда учрашувлар ўтказди.
Унда мактабгача ва мактаб таълими ўқув дастурларининг ўзаро узвийлиги, тарбияланувчиларни ҳар томонлама ривожлантиришга йўналтирилган хорижий ўқув-методик мажмуаларни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Сингапурдаги мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, илғор педагогик ёндашувлар ва инновацион ўқув жараёнлари билан яқиндан танишишди.
#Таълим телеканали #Янгиликлар