Умумий маълумотлар
Халқаро сиёсий иқтисодиёт маркази (The Centre for International Political Economy) Young Economic Forum дастурини эълон қилади. Дастур 2025 йилнинг 13-15 апрель кунлари, Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. Дастур бутун дунёдан бўлган олимлар, талабалар, ёш етакчилар, иқтисодчилар ва сиёсатчиларни бир жойга жамлайди. Форум қуйидаги 6 хил мавзу доирасида бўлиб ўтади:
- Глобал иқтисодий трендлар ва келажакдаги муаммолар;
- Рақамли иқтисодиёт ва инновация;
- Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт;
- Иқтисодий чидамлилик ва инқирозни бошқариш;
- Ёшлар иқтисодий сиёсат ва тараққиётнинг бошқарувчилари сифатида;
- Шимол-жануб ҳамкорлиги ва минтақавий иқтисодий интеграция
Дастурда икки категория бўйича қатнашиш мумкин бўлиб, биринчи категория қатнашчилари учун 5 ўринли грант ажратилган ва уларнинг барча харажатлари қоплаб берилади. Иккинчи категория қатнашчилари дастурда қатнашиш учун $599 миқдорида бадал пули тўлашлари керак бўлади. Шунингдек, 15 нафар номзодга 50 фоизлик қисман грантлар ҳам тақдим этилади. Юқоридаги категорияларнинг ҳеч бирида қатнаша олмаган номзодлар учун қўшимча $300 виртуал курслар ҳам мавжуд.
Дастурга рўйхатдан ўтиш жараёни 2025 йил 20 февралгача давом этади.
Дастур ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
- Дастурда бутун дунёдан бўлган ходимлар, талабалар, иқтисодиёт соҳаси етакчилари, халқ сиёсати ва шунга яқин соҳадаги 16 ёшдан 45 ёшгача бўлган иқтисодий ривожланиш ва уни сиёсий шаклантириш соҳасига қизиқувчи номзодлар ариза топширишлари мумкин.
-
Кимлар учун
- Мактаб ўқувчилари (юқори синфлар), Ўрта маълумотли (мактаб/коллеж битирувчиси), Бакалавр талабаси , Олий маълумотли (бакалавр), Магистр талабаси, Олий маълумотли (магистр), PhD талабаси , Фалсафа фанлари доктори
-
Дастур тили
-
Инглиз тили
-
Ёш чегараси
- 16 ёшдан 45 ёшгача
Дастурга харажатлари тўлиқ қопланадиган иштирокчиларни саралаш жараёнида қуйидаги жиҳатлар инобатга олинади:
- Ариза сифати: аниқлик, мазмунийлик, топширилган аризанинг умумий тақдимоти;
- Таълим ва иш тажрибаси: дастур йўналишига мос соҳада таҳсил олганлик ва ушбу йўналишдаги иш тажрибаси ҳамда кўникмалари;
- Ёшлар билан ишлаш ва ютуқлар: Ёшлар ривожланиши йўлидаги иштирок ва бу борада фаоллик;
- Ижодий лойиҳа ва мулоқот кўникмалари: лойиҳа ишларида фаоллик ҳамда консепт ва тушунчаларни етказиб беришдаги самарадорлик;
- Интервью ва ижтимоий ҳаракат режалари: интервьюда ўзини намоён қила олиш, таклиф қилинган ижтимоий ҳаракат режасининг самарадорлиги.
Фойдали томонлари
Дастурда икки категория мавжуд бўлиб, уларнинг фойдали жиҳатлари қуйидагича:
Харажатлари қопланадиган категория учун $16,99 бадал пули мавжуд ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Форумга таклиф хати;
- Озиқ-овқат;
- Йўл чиптаси ва транспорт харажатлари;
- 3 кунлик турар-жой;
- Форум учун керакли буюмлар;
- Лойиҳа ҳамкори;
- Иқтисодчилар томонидан ташрифлар ва менторлик дастурлари;
- Дастурда қатнашганлик учун сертификат;
- Халқаро сиёсий иқтисодиёт маркази (The Centre for International Political Economy)да амалиёт ўташ имкони;
- 10 ҳафталик виртуал курс гранти;
- Битирув нишони;
Харажатлари қопланмайдиган категория учун $599 бадал пули мавжуд ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Форумга таклиф хати;
- Озиқ-овқат;
- 3 кунлик турар-жой;
- Форум учун керакли буюмлар;
- Лойиҳа ҳамкори;
- Иқтисодчилар томонидан ташрифлар ва менторлик дастурлари;
- Дастурда қатнашганлик учун сертификат;
- Халқаро сиёсий иқтисодиёт маркази (The Centre for International Political Economy)да амалиёт ўташ имкони;
- 10 ҳафталик виртуал курс гранти;
- Битирув нишони;
- Дубай, Сингапур&АҚШда бўладиган кейинги форум учун қисман грант.
Юқоридаги категорияларда тақдим этилган имкониятлардан ташқари дастур доирасида:
- 15 нафар номзодга 50 фоизлик қисман грантлар ҳам тақдим этилади;
- Юқоридаги категорияларнинг ҳеч бирида қатнаша олмаган номзодлар учун қўшимча $300 виртуал курслар ҳам мавжуд. Ушбу дастур халқ дипломатияси, глобал ўзига хослик, иқтисодий алоқалар мавзуларини қамраб олади.
- Бир нафар энг яхши номзод “Ideal Candidate” сифатида эълон қилинади ва CIPE билан ишлашга таклиф қилинади.
Ҳужжат топшириш
Дастурга рўйхатдан ўтиш жараёни 2025 йил 20 февралгача давом этади.
Дастурга икки категория бўйича ариза топшириш мумкин бўлиб, харажатлари қопланадиган категория учун $16,99, харажатлари қопланмайдиган категория учун эса $599 бадал пули мавжуд. Бундан ташқари, 15 нафар номзод учун қисман грант тақдим этилади ва уларнинг 50 фоиз харажатлари дастур томонидан қопланади.
Харажатлари тўлиқ қопланадиган категория учун ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.
Харажатлари қопланмайдиган категория учун ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.
Эслатма! Дастур учун тўланган бадал пули дастур маъмурияти томонидан қайтариб берилмайди.
Манба: https://t.me/grantgouz/7549
#Янгиликлар
#Талаба
#Четда таҳсил олиш