Умумий маълумотлар
Туркиянинг энг нуфузли хусусий университетларидан бири — Билкент университетида магистратура босқичини турли соҳаларда давом эттиришни истаган хорижий талабалар учун стипендия дастури. Ушбу дастур талабаларни 90% моддий ёрдам билан таъминлайди.
Дастур томонидан талабаларнинг ўқиш тўлови ва турар-жой харажатлари учун ёрдам берилади. Стипендия беришда талабаларнинг ирқи, миллати ва этник келиб чиқишидан қатъи назар академик ютуқлари ва ўқиш давомида кўрсатган натижалари ҳисобга олинади.
Билкент университетида мавжуд йўналишлар билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишиб чиқиш мумкин. Барча йўналишлар инглиз тилида ўқитилади. Таклиф қилинаётган йўналишлар эса 30 дан зиёд. Дастурга аризаларни қабул қилиш жараёни 2025 йил 3 февралдан 13 июлгача давом этади.
Мақбуллик шартлари
- Магистратура босқичини Туркияда ўқишни истаган барча талабалар ариза топширишлари мумкин;
- Бакалавр босқичини тамомлаганлигини кўрсатувчи диплом ёки шунга тенг сертификат бўлиши керак;
- Инглиз тилида оғзаки ва ёзма қобилиятлари юқори даражада бўлиши шарт;
- Бизнес бошқаруви йўналишига ариза топшираётган номзодлар GMAT сертификатларини тақдим этишлари сўралади.
Фойдали томонлари
- Университет томонидан магистратурага қабул қилган талабаларнинг деярли 90% ига моддий ёрдам берилади;
- Моддий ёрдам ўқиш пули ёки ўқиш пули ва турар-жой харажатлари учун ёрдамни ўз ичига олади;
- Стипендия номзодларнинг жинси, ирқи, этник келиб чиқиши, дини, ёши, келиб чиқиши ёки жисмоний ҳолатидан қатъи назар, академик ютуқлари ва илмий изланишларига асосан тақдим этилади.
Ҳужжат топшириш
Керакли ҳужжатлар рўйхати:
- Магистратурага топшириш учун бакалавр даражасини тамомлаганини кўрсатувчи диплом ёки шунга тенг сертификат;
- Йўналишлар талабларига қараб GRE ёки GMAT сертификатлари;
- Баҳолар транскриптлари;
- Номзодларнинг академик ютуқлари ҳақида устозлари ёки профессорлари томонидан ёзилган тавсиянома хатлари;
- Инглиз тилини ёзма ва оғзаки даражада яхши билишлари ҳақида маълумотнома (ҳар бир йўналиш ҳар хил сертификат тури талаб қилади буни йўналиш танлаш давомида билиб олиш мумкин);
Ҳужжатларни юбориш:
Ҳужжатларни ушбу ҳавола орқали онлайн шаклда юбориш мумкин.
- Дастлаб ҳавола орқали кириб NEW APPLICATION тугмасини босиб рўйхатдан ўтиш бошланади;
- Кейин эса электрон почта манзили, исм-фамилия, телефон рақам каби маълумотлар тўлдирилади;
- Барча маълумотлар тўғри тўлдирилганидан сўнг, электрон почтага хабар келади, уни электрон почтага кириб хабарни очиб тасдиқланади;
- Хабар тасдиқланганидан сўнг, Билкент университетининг сайтига ЛОГ ИН қилиб кирилади;
- Киргандан сўнг йўналишлар рўйхати чиқади, номзод қайси йўналишда магистратура босқичини давом эттиришни танласа шу йўналиш ҳаволаси устига босиб керакли маълумотларни тўлдириб бўлгач APPLY тугмасини босиб ҳужжатларини юбориши мумкин.
Эслатма: Агар ҳужжатлар ичида қандайдир расм жойлаш сўралган бўлса, JPEG форматда бўлиши шарт. Ҳужжатларни эса PDF форматда юклаш сўралади.
Ариза топшириш жараёни ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил билиб олиш мумкин. Дастурга ариза топшириш жараёни 2025 йил 3 февралдан 2025 йил 13 июлгача давом этади.
Қўшимча маълумот учун:
Билкент университети ҳақида: Туркиядаги биринчи хусусий, нотижорат университет бўлиб, 1984 йил 20 октябрда профессор Ihsan Doğramaji томонидан асос солинган. Университетнинг асосий мақсади - тадқиқотлар қилиш бўйича етакчи университет бўлиш. Университетнинг номи турк тилидан таржима қилинганда “Илм шаҳри” маъносини англатади.
Университет жойлашуви: Туркиянинг энг йирик шаҳарларида бири бўлган — Анқара шаҳрининг ғарбида 300 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган.
#Таълим телеканали