Жорий йилнинг 24 январь куни “University of Business and Science” вакиллари ва Ўзбекистоннинг Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси мутасаддилари ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.
Унда халқаро таълим ҳамкорлигини ривожлантириш, талабалар алмашинуви ва истиқболли қўшма дастурларни амалга ошириш масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, УБСнинг халқаро муносабатлари, академик ҳамкорликлар ва таълим соҳасидаги бир қатор янги имкониятлар ҳақида фикр алмашилди:
Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси вакиллари билан муҳокамаларда муҳим таклифлар ҳам илгари сурилди. Жумладан,
Музокаралар якунида, томонлар келгусида доимий ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги халқаро интеграциясини кучайтириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни йўлга қўйиш борасида келишиб олдилар.
Шунингдек, элчихона вакиллари билан мунтазам алоқа ўрнатиш ва амалга оширилаётган ишлар бўйича уларни хабардор қилиб бориш масаласи муҳим вазифа сифатида белгиланди.
Мазкур учрашув “University of Business and Science” учун халқаро миқёсдаги таълим ҳамкорлигини ривожлантириш, талабалар учун янги имкониятлар яратиш ва Ўзбекистоннинг таълим тизимини жаҳон стандартларига мослаштириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Университет ва элчихона ўртасидаги яқин ҳамкорлик келгусида янада кенг қамровли лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.
#Таълим телеканали #Янгиликлар