1. Имтиёзли таълим кредити хотин-қизларга фоизсиз, йигитларга марказий банкнинг асосий ставкасига (13,5%) кўра ажратилади.
2. Таълим кредити Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган давлат ва нодавлат ОТМ талабалари учун ажратилади.
3. Таълим кредити жорий йилдан фақат кундузги таълим талабалари учун ажратилади.
4. Жорий йилдан Иккинчи курсдан юқори талабаларнинг баҳолари паст бўлган (ўртача "3"дан паст) тақдирда таълим кредити кўпи билан тўлов шартноманинг 80 фоизи миқдорида ажратилади.
5. Таълим кредити Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайса, кредит фоизи ҳам пасаяди. Агар асосий ставка кўтарилса, унда кредит фоизи ўзгармайди (яъни кўтарилмайди).
6. Таълим кредитини ҳар йили олиш мумкин.
7. "Суперконтракт" асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга имтиёзли таълим кредити ажратилмайди.
8. Имтиёзли таълим кредити расмий ўқиш тугагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил муддатга ажратилади. Масалан талаба 1-курс бўлса, 11 йил 7 ой ичида кредитни тўлаши мумкин.
9. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди
10. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити олиш учун аризаларни "Таълим кредити" ахборот тизими ва my.gov.uz орқали топшириш мумкин бўлади
#Таълим телеканали #Мақола