Янгиликлар 28/03/2025 Президент фармони билан ёшлар учун бир қатор имкониятлар яратилмоқда (рўйхат)

Президент Фармони ёшлар учун янада кенг имкониятлар очади.

Шу жумладан:

▪️ Ижодий саноат парклари ва уларнинг ҳудудий филиаллари ташкил этилади, бизнес мактаблари очилади. У ерда соҳа вакиллари тайёрланади.

▪️ Ижодий парк резидентлари учун солиқ имтиёзлари жорий этилади (2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январгача). Улар қуйидагича тўланади:

• ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50% пасайтирилган ставкада тўлайди;

), товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммасидан қатъи назар. Шу билан бирга, улар ўз хоҳишига кўра умумбелгиланган солиқ режимига ўтишлари мумкин.

▪️ C1 сертификатига эга ёшлар чекка ҳудудда тил ўрганиш марказини очса, фоизсиз кредит олади. Бунда улар сертификатни 2 йилдан кўп бўлмаган муддатда олган бўлишлари керак. Имтиёзли давр 6 ой бўлиб, кредит БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда 3 йил муддатга берилади.

▪️ Маҳаллалардаги фаол ёшлар "Ёрқин истеъдодлар" лойиҳаси орқали хорижда ўқитилади. Бу жараёнда ёшларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш бўйича тайёрлов курслари ташкил этилади.

Жорий йилда "Ёрқин истеъдодлар" лойиҳаси учун "Эл-юрт умиди" жамғармасига 300 миллиард сўм ажратилади.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан хорижда таълим олиб қайтган стипендиатлар тўғридан-тўғри миллий кадрлар захирасига киритилади ҳамда давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга қабул қилинади.

▪️ "Эл-юрт умиди" стипендияси соҳиблари давлат ишларига танловсиз қабул қилинади ва кадрлар захирасига киритилади.

▪️ ТОП-100 та ОТМнинг PhD битирувчиларига 10 йил муддатга фоизсиз уй-жой кредитлари (2150 БҲМгача) берилади.

▪️ Ҳарбий олий таълим муассасаларининг намунали курсантлари учун "Олий Бош Қўмондон" стипендияси жорий этилади.

▪️ Муҳандислик олимпиадалари ғолиблари тегишли олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга қабул қилинади.

▪️ Ёшлар агентлиги томонидан миллий медиаконтент ва кўрсатувлар учун 100 млн сўмгача грантлар ажратилади.

▪️ Экологик лойиҳалар учун 10 млрд сўмлик "Яшил ташаббуслар жамғармаси" ташкил этилади.

▪️ Ёшлар агентликлари бинолари тўлиқ ижара даромадлари ҳисобидан молиялаштирилади.

▪️ Тошкент шаҳрида Робототехника маркази ташкил этилади (2025 йил).

▪️ Тошкент шаҳрида Ёшлар театр студияси очилади (2025).

▪️ "Take Off" стартап саммити Самарқандда (2026 йил, "Technofest" доирасида) бўлиб ўтади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг