Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
2025-2026 ўқув йили учун Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги олий таълим олиш учун 71 844 та грант ажратди.
2024/25 ўқув йилида бу кўрсаткич 78,2 мингта эди.
Энг кўп грант ажратилган соҳалар:
Муҳандислик, қайта ишлаш ва қурилиш тармоқлари: 20 878 та грант
Ахборот-коммуникация технологиялари: 12 087 та грант
Табиий фанлар, математика ва статистика: 9188 та грант
Грантлар Ягона миллий тест (ЙМТ) натижаларига кўра танлов асосида берилади.
2025 йилда мактаб битирувчиларининг сони 216,9 минг кишини ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан деярли 30 мингга кўпдир.
❗️Вазирлик грант қисқариши сабабларини келтирмаган.
#Янгиликлар