2025 йилнинг 27 февраль куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида раҳбарияти, “Гонгконг фан ва технология университети” бизнес ва менежмент мактаби магистратура дастури бошлиғи Салад Кwок ва ушбу университетнинг бизнес ва менежмент мактаби вакили Nicole Лау ўртасида Жамғармада учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Кўпгина йирик университетлар рейтингида у доимий равишда Осиёнинг энг яхши 15 та университетлари рўйхатига киради ва халқаро QS рейтингида 60-ўринни эгаллайди. Ҳозирги кунда мазкур университетда уч нафар Жамғарма стипендиати таҳсил олиб келмоқда.
Мазкур учрашувда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва “Гонгконг фан ва технология университети” ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокамаси бўлиб ўтди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б Жавохир Ахмедов томонидан Жамғарманинг фаолияти ҳамда навбатдаги танлов жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди. Ўзаро ҳамкорлик алоқаларини юқори даражага олиб чиқиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди янги борадиган стипендиатларнинг ўқиш харажатлари учун 40 фоиз миқдорда чегирмалар тақдим этиш бўйича таклиф киритилди.
Университет вакили Салад Кwок томонидан мазкур таклифлар қўллаб-қувватланиб Гонгконг фан ва технология университети ўқитиладиган устувор соҳалар, бизнес бошқаруви, инженеринг, архитектура, ИТ, давлат бошқаруви ва гуманитар соҳалар бўйича маълумотлар берилди.
Мазкур учрашув якунида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Гонг Конгнинг “Гонгконг фан ва технология университети” ўртасида ҳамкорлик алоқаларини истиқболларини белгиловчи, юқоридаги таклифларни ўз ичига олган икки томонлама англашув меморандуми имзолашга келишиб олдилар.
#Таълим телеканали #Янгиликлар