Репостлар 13/01/2025 Нодавлат олийгоҳлар учун HEMIS тизимига ўтиш шартлари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 913-сон қарорига мувофиқ, нодавлат олий таълим муассасалари учун янги тартиб ва қоидалар белгиланди. Ушбу ўзгаришлар таълим сифатини ошириш, бошқарув жараёнларини тартибга солиш ҳамда замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган.

Янги тартибнинг асосий талаблари

  • HEMIS тизимига интеграция қилиш: Нодавлат олийгоҳлар ўзининг ўқув, илмий, ва маъмурий жараёнларини бошқариш учун ахборот тизимига эга бўлиши шарт. Ушбу тизим Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган талаблар бўйича HEMIS тизимига интеграция қилиниши лозим.
  • Маълумотларни давлат тизимларига киритиш: Лицензия олинганидан кейин бир ой ичида қуйидаги маълумотлар давлат ахборот тизимларига киритилиши талаб қилинади:
  1. Таълим ташкилотининг тўлиқ маълумотлари.
  2. Ўқувчилар ва педагоглар ҳақидаги аниқ ва тўлиқ маълумотлар.
  3. Киритилган маълумотлар мунтазам равишда янгилаб борилиши зарур.
  • Лицензия талаблари: Литсензиатларнинг фаолияти бўйича маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимларига киритилиши шарт.

Манба: https://t.me/oliygoh_grantlar/8381

#Янгиликлар   #Таълим телеканали   #Талаба  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
ТАЪЛЛУҚЛИ ЯНГИЛИКЛАР