Мақолалар 09/06/2025 Давлат олийгоҳига имтиҳонсиз ўқишни кўчириш учун ариза қандай ёзилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сонли қарори асосида энди нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олийгоҳларига супер контракт асосида имтиҳонсиз ўқишни кўчириш имконияти мавжуд. Бу тартиб кўплаб талабалар учун янги эшикларни очмоқда.

мй.узбмб.уз сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтинг

Ўқишни кўчириш жараёни https://my.uzbmb.uz сайти орқали амалга оширилади. Талабгорлар ушбу платформада шахсий кабинет яратиб, зарур ҳужжатларни юклаб, ариза топширишлари мумкин.

Аризангиз рад этилмаслиги учун муҳим изоҳ

"Ўқишни кўчириш сабаби" майдонига ёзиладиган изоҳ

Ариза кўриб чиқилиши жараёнида Ишчи гуруҳ сизнинг қарорингиз онгли равишда қабул қилинганига ишонч ҳосил қилиши керак. Айниқса, нотурдош (яъни бошқа йўналиш) таълим йўналишини танлаганлар қуйидаги матнни тўлиқ ва аниқ шаклда “Ўқишни кўчириш сабаби” бўлимига ёзиб қолдиришлари лозим:

Мен (талабгорнинг Ф.И.Ш) Нодавлат олий таълим муассасасидан (Талабгор топшираётган ОТМ номи)нинг ўқиётган таълим йўналишимга нотурдош бўлган таълим йўналишига ўқишимни кўчирмоқчиман. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сонли қарорининг 7-банд “г” кичик бандига мувофиқ, табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида ўқишга розиман. Юқоридаги Президент қарори билан тўлиқ таништирилдим. Шуни инобатга олиб ўз розилигим асосида аризамни кўриб чиқиб, амалий ёрдам қилишингизни сўрайман.

Нега бу изоҳ муҳим?

Айнан ушбу матнни ёзиш орқали сиз аризангиз рад этилишининг олдини оласиз. Бу сизнинг ҳуқуқий жиҳатдан хабардор ва розилик асосида мурожаат қилганингизни билдиради.

Хулоса

Нодавлат ОТМдан давлат олийгоҳига ўқишни кўчириш – бугунги кунда талабалар учун берилган катта имкониятлардан биридир. Супер контракт асосида, имтиҳонсиз ўқиш имкониятидан тўғри фойдаланиш учун мй.узбмб.уз сайтида рўйхатдан ўтиш, керакли ҳужжатларни тўғри топшириш ва "Ўқишни кўчириш сабаби" майдонига тўғри ва аниқ изоҳ ёзиш лозим.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг