Репостлар 01/03/2025 Касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаатларни юбориш 1 мартдан бошланади

   Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотларида меҳнат қилаётган стажор-ўқитувчи ва педагоглар жорий йилги касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун 1 март санасидан бошлаб мурожаат юборишлари мумкин.

   Мурожаатлар 2025 йил 1 апрелга қадар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади

Эслатиб ўтамиз: касбий сертификатлаш синовларига:

  • умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажор-ўқитувчилар;
  • аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб ўта олмаган стажёр-ўқитувчилар ёки мутахассис лавозимидаги педагог кадрлар;
  • педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, деб топилган педагог кадрлар жалб этилади.

   Касбий сертификатлашга оид намунавий тестларни қуйидаги бот ёрдамида бепул бажаришингиз мумкин.

Манба: https://t.me/uztdi/9386

#Таълим телеканали   #Тартиб қоида  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР