🚩 Олийгоҳ ичида фақат таълим шаклини ўзини ўзгартириш – Ушбу масала ҳам ОТМ маъмурияти томонидан ҳал қилинади. Бунда ҳам кўчириш мақсади, ОТМнинг имконияти (масалан, аудитория сиғими, профессор-ўқитувчилари сони ва ҳк) ва бошқа факторларга қаралиши мумкин.
🚩 Бир давлат олийгоҳидан бошқасига таълим шаклини ўзгартириб кўчириш – вазирлик хулосасига кўра амалга ошади (бир давлат ОТМдан бошқасига перевод учун узрли сабаб керак);
✅Бундай ҳолда фақат 2 та вазиятда рухсат берилади:
1) талаба оила қурса ва турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга кўчмоқчи бўлса;
2) давлат хизматчиси иш юзасидан бошқа ҳудудга кўчса ва турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзандининг ўқишини ўша ҳудудга кўчирмоқчи бўлса (ишга кирган вазирлик хати асосида).
🚩Хорижий, нодавлат олийгоҳларидан давлат олийгоҳларига таълим шаклини ўзгартириб кўчиришда – тестдан етарли балл тўплаб ўқиши кўчирилса, таълим шакли бўйича хулосани кўчираётган ОТМ моддий-техник базага қараб ўзгартириши мумкин;
🚩Нодавлат олийгоҳлардан бошқаси – кўчираётган ОТМ ҳал қилади.
🚩Нодавлат олийгоҳнинг ўзида таълим шаклини ўзгартириш ОТМ комиссияси хулосасига асосан амалга оширилади.
#Мақола