Наманган шаҳрида фуқарони олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 18 миллион сўм олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, гумонланувчи фуқаroга уни Андижон иқтисодиёт ва педагогика университетининг 3-курсига ўқишга киритиб қўйишини айтган. Бунинг эвазига у 18 миллион сўм талаб қилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти бошқармаси ва Наманган шаҳар бўлими ходимлари тезкор тадбир ўтказган. Тадбир вақтида гумонланувчи келишилган пулни олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хабарда шунингдек, авваллари Тошкент шаҳрида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилгани эслатилган: фуқарони Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 20 минг доллар талаб қилган шахс 13 минг долларни олаётганда ушланган эди.
Бундай “кафолатланган қабул” ваъдалари кўпincha ҳақиқатга тўғри келмайди. Олий таълимга кириш белгиланган тартиб, ДТМ тест натижалари ва расмий рўйхатлар асосида амалга оширилади. Ҳеч кимга пул бериш шарт эмас. Агар кимдир пул талаб қилса, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш керак.
Манба: Daryo.uz
#Янгиликлар #Абитуриент #Олийгоҳлар