Фото: Daryo.uz
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги олий таълим муассасаларининг миллий рейтингини юритиш низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни таклиф қilmoқda. Лойиҳага кўра, рейтингда яхши натижа кўрсатган ОТМлар рағбатлантирилади. Маблағлардан қандай фойдаланиш ҳақидаги қарорни эса олийгоҳларнинг ўзи қабул қилади.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, якуний рейтинг натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 15 иш куни ичида маблағлар тегишли муассаса ғазна ҳисобварағига ўтказилади. Агентлик рейтинг натижаларини ҳар йили 1-ноябргача якунлashi режалаштирилган.
Лойиҳада баҳолаш мезонлари ҳам ўзгартирилмоқда. Хусусан, иш берувчилар орасида битирувчилар нуфузини баҳолаш кўрсаткичи барча тоифадаги олийгоҳлар учун 5 балл этиб белгиланган. Битирувчи сифати индекси амалий фанлар ва тиббиёт йўналишларида 20 балли, ижтимоий-гуманитар фанларда 25 балли, иқтисодиёт ва спорт йўналишларида эса 40 балли шкала бўйича баҳоланади. Таълим ва бошқарув фаолиятини рақамлаштириш бўйича ҳар бир тоифада 5 баллик тизим қўлланилади.
Миллий рейтингга камида уч йил фаолият юритган ва бакалавр битирувчиларига эга ОТМлар киритилади. Ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари бундан мустасно. Олийгоҳлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1-июнигача маълумотларни махсус платформага киритиши керак бўлади.
Индекс битирувчиларнинг ишга жойлашиши, меҳнат бозоридаги рақобатбардошлиги ва иш ҳақи каби натижаларни баҳолайди. Маълумотлар солиқ, бандлик ва ижтимоий ҳимоя органларининг ахборот тизимларидан олинади. Натижаларга кўра ОТМлар уч гуруҳга бўлинади: энг юқори натижа кўрсатган 30 фоиз «яшил», кейинги 30 фоиз «сариқ», қолган 40 фоиз «қизил» гуруҳга киради. Энг яхши 20 та олийгоҳнинг ҳар бирига давлат бюджетидан 500 миллион сўм ажратилиши белгиланган.
Индекс натижалари ҳар йили 1-октябргача эълон қилинади. Дастлаб натижалар олийгоҳларга тақдим этилиб, аниқланган хатоларни тузатиш имконияти берилади. Шу билан бирга, 2025-йил июлдан 2026-йил июнигача бўлган даврдаги ўрганишларга кўра, ОТМ битирувчиларининг ўртача расмий ойлик даромади 4,9 миллион сўмни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ҳужжат ҳозircha лойиҳа босқичида.
Манба: Daryo.uz
#Олийгоҳлар #Тартиб қоида #Битирувчилар учун