Янгиликлар 23/10/2026 Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи давом этмоқда

Таълим ва илм-фан вазирлиги хабар беришича, республика миқёсидаги фан олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи давом этмоқда. Олимпиада тўрт босқичда ўтказилади ва умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг фанлар бўйича билим ҳамда салоҳиятини баҳолашга қаратилган.

Ҳozir нима бўляпти?

Барча туман ва шаҳарларда қорақалпоқ, тожик ва немис тили фанларидан синов жараёнлари ўтказилмоқда. Тест натижаларига кўра, ҳар бир фан бўйича 3 нафардан ғолиб аниқланади. Улар учинчи — ҳудудий босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритади.

Пул мукофотлари

Олимпиаданинг ҳудудий ва республика босқичларида ғолиб бўлган ўқувчилар пул мукофотлари билан тақдирланади. Республика босқичида мукофотлар қуйидагича белгиланган:

  • 1-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 баравари;
  • 2-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари;
  • 3-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари.

Олий таълимга киришда афзаллик

Республика босқичи ғолиблари давлат олий таълим муассасаларига кириш учун ихтисослик фани бўйича имтиҳонларида максимал балл қўлга киритади. Бу имкония олимпиадада юқори натija кўрсатган ўқувчилар учун муҳим афзаллик ҳисобланади.

Олимпиадада иштирок этаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари туман (шаҳар) босқичи натижаларини ўз вақтида кузатиб боришлари тавсия этилади.

Манба: Ta'lim va ilm-fan vazirligi

#Янгиликлар   #Ўқувчи   #Олимпиада  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг