Янгиликлар 02/12/2024 Кейинги ўқув йилидан бошлаб мактаб ҳужжатлари тўлиқ электрон шаклда юритилади

Ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда мактаб таълими жараёнини ортиқча қоғозбозликдан ҳоли этиш орқали самарадорликка эришилади ва бошқарув жараёнларини шаффофлиги таъминланади.

Хусусан, электрон баҳолар табели "эмактаб.уз" платформасида автоматик тарзда шаклланади ва ота-оналар учун тизимдан юклаб олиш имконияти яратилади. 

Натижада табелдаги баҳоларни ўзгартириш ва сохталаштиришнинг олди олинади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг