University College London (Буюк Британия)да грант асосида магистратурада ўқиш имконияти.
Умумий маълумотлар
UCL Global Masters стипендияси даромади паст бўлган халқаро талабаларга University College Лондонда магистратурада ўқишга кириш ва уларни рағбатлантиришга қаратилган.
Ушбу дастур ёши, миллати дини ва ирқидан қатъий назар дунё бўйлаб магистратура босқичини Буюк Британияда ўқиш истагида бўлган ҳамда бакалавр босқичини тамомлаган ёшлар учун мўлжалланган.
Дастурда қатнашиш учун номзод University College London университетининг 2025-2026 йиллар учун мўлжалланган кундузги ўқув курсларидан бирига қабул учун ариза топширган бўлиши лозим.
Дастурга қабул қилинган номзодларга £15,000 миқдорида стипендия ажратилади ва ушбу стипендия биринчи навбатда ўқув тўловларини қоплашга ҳамда йил давомида талабанинг бошқа таъминотлари учун сарфланади.
Мақбуллик шартлари
Дастурда қатнашиш учун номзодлардан қуйидагилар талаб этилади:
Ушбу дастурга ариза топшириш учун номзоддан қуйидагилар талаб этилади:
Фойдали томонлари
Дастурга қабул қилинган номзодлар қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:
Эслатма: Ушбу стипендия фақат бир ўқув йили учун амал қилади.
Ҳужжат топшириш
Дастурга ариза топшириш жараёнида, номзод аввало УCЛга кириш учун ариза топширган бўлиши лозим.
UCL магистратура курслари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Стипендияга онлайн ариза бериш учун ариза шаклига кириш ҳақида кўрсатмалар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Ариза шаклини қандай тўлдириш кераклиги ва керакли маълумотлар ҳақида йўриқномани ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.
Қўшимча маълумотлар
Дастурга қабул 2025 йилнинг 8 майига қадар давом этади.
Қабул қилинган номзодларга натижалар июнь ойининг охирларида юборилади.
Қўшимча савол ва мурожаатлар учун:
studentfunding@ucl.ac.uk ёки 0207 679 0004 телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.
#Таълим телеканали