Ўзбек халқи азалдан болажон халқ, шу сабабли мамлакатда болалар шифокори яъни педиатрларга бўлган талаб ҳам юқори.
ТошПТИ (Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти)– бу олий талимнинг асосий ва касбий таълим дастурларини, шунингдек ўқув, методик, илмий фаолиятни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширувчи давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти 1972 йилда ташкил этилган ва «Педиатрия иши» йўналиши бўйича етакчи институтдир.

Институт тарихи
Институтнинг асосий вазифаси Ўрта Осиё республикалари ва Жанубий Қозоғистон учун юқори малакали врач-педиатрлар тайёрлаш эди. Бундай вазифанинг бўлишига сабаб, Ўрта Осиё республикалари аҳолиси таркибида болалар сонининг кўплиги, ҳудудда педиатр шифокорларнинг етишмаслиги, болалар Ўртасидаги касаллик ва ўлим кўрсаткичларининг юқорилиги, педиатрия соҳасида етук олимларнинг етишмаслиги эди.
Ўрта Осиёда ягона ҳисобланган Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти Собиқ Иттифоқ даврида 1972 йилда Ўрта Осиё Педиатрия тиббиёти институти номи билан ташкил топган. Институтни очиш тўғрисидаги Иттифоқ Министрлар Совети қарорининг асл нусхасида: «Тошкент шаҳрида Ўрта Осиё Тиббиёт Педиатрия институтини ташкил этиш ҳақида: 1972 йилда Тошкент шаҳрида Иттифоқ Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Тошкент ва Андижон Тиббиёт институтлари Педиатрия факультетлари базасида Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институти ташкил этилсин», деб ёзилган Институт учун, дастлаб Тошкент шаҳридаги 5- юқумли касалликлар касалхонаси, ҳозирги ТошПТИ ётоқхонаси ва катталар клиникаси жойлашган бино ажратилди. Институтнинг расмий очилиши 1972 йил 7 сентябрда бўлиб ўтган ва унинг номи Ўрта Осиё Педиатрия тиббиёт институти – САМПИ деб юритила бошлаган.
Институт 1988 йилгача Собиқ Иттифоқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарамоғида турди, сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказилди. Шундан бошлаб қўшни республикалардан талаба қабул қилиш тўхтатилди. Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институти 1989 йил 28 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 357-сонли буйруғига асосан Тошкент Педиатрия тиббиёти институти – ТошПТИ деб юритила бошлади.
Ўтган давр ичида ТошПТИда врач – педиатр, болалар жарроҳи, болалар инфексионисти каби касб эгаларини, яъни 30 мингга яқин шифокорлар тайёрлади. Халқ тилида айтганда уларнинг барчаси ҳам супер контрактда эмас, аксинча 1065 битирувчи талаба институтни имтиёзли диплом билан тугатган.
Институт таркибида 39 та бўлим ва кафедралар мавжуд. Институтда фаолият олиб бораётган Профессор-ўқитувчилар таркибига 516 нафар ходим киради, шундан 76 нафари фан докторлари ва профессорлар, 201 нафари фан номзодлари ва доцентлардир.

ТошПТИ да лицензияда ўқиш қуйидаги 5 та йўналиш бўйича олиб борилади:
Ҳозирги кунда институтда 40 та МДҲ ва 45 та хорижий мамлакатлар фуқаролари таҳсил олишади.
Институтда талабалар сони ошиши билан қурилишлар жадаллаштирилди, ўқув бинолари, клиник базалар, ётоқхоналар кенгайтириб борилди: 1976 – 1978 йилларда 1860 ўринли 5 та ётоқхона ишга туширилган бўлса, 1976 йилда институт ҳудудида уч қаватли янги замонавий морфологик бино, 1981 йили ўқув-даволаш биноси – САМПИ мактаби, 1985 йили янги болалар клиникаси, 1990 йили 4 қаватли ўқув- маъмурий бино қуриб ишга топширилган.
Агар сизда яна қўшимча саволлар туғилса қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
Телефон: +998 71 262-33-20
Электрон почта: press@tashpmi.uz
Расмий сайт: tashpmi.uz
Telegram: @ташпми_пресс
Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 223- уй, почта индекси: 100140
Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!
Маъмура Тўраева тайёрлади.
#Олийгоҳлар