Янгиликлар 16/12/2024 Бакалавриат бўйича Президент ҳамда номли давлат стипендиялари ғолиблари тасдиқланди!

2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг 83 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси танлови ғолиби бўлди.

Танловда иштирок этиб, совриндор бўлмаган талабалар ҳам тегишли ОТМ раҳбари (ректор/директор) томонидан рағбатлантирилади.

Жумладан:

- Президент давлат стипендияси талабгорлари сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 баравари;

- номли давлат стипендиялари талабгорлари эса, сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.

Маълумот учун, магистратура мутахассисликлари бўйича Президент стипендияси ғолиблари вазирлик Ҳайъатида тасдиқлангандан сўнг эълон қилинади.

#Янгиликлар   #Талаба  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
ТАЪЛЛУҚЛИ ЯНГИЛИКЛАР