Янгиликлар 26/03/2025 Адабиёт фанидан кириш имтиҳонларида қайси асарлардан савол тушиши аниқ бўлди

Кириш имтиҳонларида саволлар тушиши эҳтимоли юқори бўлган ТОП-10 бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан она тили ва адабиёт фанидан асосий йўналишда имтиҳон топширувчи абитуриентлар учун кириш имтиҳонларида қуйидаги 10 та бадиий асардан саволлар тушиши эҳтимоли юқори.

Тавсия этилган ТОП-10 бадиий асарлар:

• Абдулла Қодирий — “Ўтган кунлар”;

• Абдулла Қодирий — “Меҳробдан чаён”;

• Ўткир Ҳошимов — “Икки эшик ораси”;

• Ўткир Ҳошимов — “Нур борки соя бор”;

• Мирмуҳсин — “Меъмор”;

• Чўлпон — “Кеча ва кундуз”;

• Абдурауф Фитрат — “Абдулфайзхон”;

• Абдулла Орипов — “Соҳибқирон”;

• Ўткир Ҳошимов — “Урушнинг сўнгги қурбони”;

• Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари (барчаси);

Бу рўйхатдаги асарлар ўрта мактабда ўргатиладиган муҳим адабий манбалар бўлиб, абитуриентлардан уларнинг мазмуни, образлар таҳлили, ғоявий йўналишлари бўйича чуқур билим талаб этилади.

Сиз ушбу рўйхатдаги асарлардан қайсиларини тўлиқ ўқигансиз?

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг