Ўқишни кўчирмоқчи бўлган талаба олийгоҳга абитуриент бўлиб ҳам ҳужжат топшириши мумкин.
🖊 Бунинг учун, 15 июнь ва 15 июль оралиғида my.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент сифатида олий таълим муассасасига ҳужжат топшириши мумкин ва сайтга диплом ёки аттестат рақамини киритиши кифоя. Агарда ушбу ҳужжатни олийгоҳига топширган бўлса рақамини билмаса тахминан нотўғри рақам киритса ҳам бўлаверади.
➡️15 июль санасидан бошланадиган ўқишни кўчириш учун қабул жараёнида ҳам тегишли сайт орқали "перевод" учун ҳужжат топшириш имкониятига эга. Бунда транскрипт юкланса кифоя.
✅Абитуриент ва "переводчилар" учун тест бир хил вақтда бўлмаслиги сабабли бемалол имтиҳонга кириб чиқиши ва муваффақиятли ўтганидан сўнг, кейинчалик ўз хоҳишига кўра бирини танлашига тўғри келади.
⚠️Бир вақтда икки хил жараёнга ҳужжат топшириш тақиқланмаган ва бу кейинчалик талабага ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Аммо бир вақтнинг ўзида иккита олий таълимда ўқиш имконияти мавжуд эмас.
#Мақола