Янгиликлар 26/05/2025 Янги ўқув йилидан бошлаб чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига сертификат олиш мажбурий бўлади

2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.

Яъни янги ўқув йилидан бошлаб қайси йўналишда чет тили биринчи фан (3,2 балл) бўлса, ўша йўналишга фақат сертификати борларгина ҳужжат топшира олади.

2025/2026-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг таълим йўналишлари рўйхати ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуасига кўра чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишлари рўйхати иловада.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг