Янгиликлар 12/03/2025 Педагогларнинг вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиниб, маошдан турли мақсадда пул йиғилса вазирликка мурожаат қилинг — Ҳилола Умарова

     Қува туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчиларнинг ойлик маошидан “опен бюджет”да овоз йиғиш учун 700 минг сўмдан ушлаб қолишни талаб қилган директор билан меҳнат шартномасини бекор қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўз телеграм саҳифасида маълум қилди. 

    Жорий йилнинг 11 март кунидан бошлаб “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун овоз бериш босқичи бошланди.

    “Бу лойиҳа қисқа муддатда очиқлик, фуқароларнинг бюджет жараёнида иштирокини оширишга хизмат қилиши билан эътиборга тушган. Бу ижобий ислоҳотларга ўқитувчи, таълим ходимларини мажбурий овоз беришга жалб этиш, улар маошидан пул йиғишлар билан соя солмайлик.

    Педагогларни уларнинг вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш каби ҳолатлар билан ҳеч қачон муроса қилмаймиз.

    Ҳурматли педагоглар, агар сиз шу каби ҳолатларга дуч келсангиз вазирликка мурожаат қилинг, биз ҳар бир ҳолатни ўрганамиз, ўқитувчи ва МТТ ходимлари манфаатини ҳимоя қиламиз!”, — деб ёзади вазир.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг