Мақолалар 09/03/2025 Битирувчи синфларнинг якуний аттестация имтиҳонлари 26 майдан бошланади

9- ва 11-синфлар учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари 2025 йил 26 майдан 15 июнгача ўтказилади (Жисмоний тарбия ва касбий таълим фани бундан мустасно).

Чет тили фанлари ҳамда умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификати бўлган ўқувчилар имтиҳондан озод қилинади.

Тегишли фанлар бўйича, якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланган кундан бир кун олдин, қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та вариант танланади.

Танланган 2 та имтиҳон вариантлари вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва ушбу вариантлар асосида республика бўйича барча битирувчилар якуний давлат аттестациясини топширади.

Батафсил: Таълим омборида 

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг