Янгиликлар 04/04/2025 Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари кейинги ўқув йилидан бошлаб янги тартиб асосида тоифа олишади

Президент қарорига асосан жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига тоифа беришнинг (2 босқичли) янги тартиби ишлаб чиқилиши ва биринчи босқич (тест жараёнлари) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, иккинчи босқич (амалий имтиҳон) Спорт вазирлиги томонидан ташкил этилиши тўғрисида хабар берган эдик.

📄Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг қарори қабул қилинди.

💪 Унга кўра жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий имтиҳон синовларининг жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари ҳамда спорт турлари бўйича машқлар техникаси ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

🗓 Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун: (2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, 2025 йил август-декабрь ойлари аттестациясидан бошлаб):

➖биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 баллдан жами 40 балл);

➖иккинчи босқич – амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси -40 балл).

❗️Таъкидлаш жоизки, мазкур баҳолаш мезонлари 2025 йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясидан бошлаб жорий этилади (январь-июнь ойлари аттестациясида эса, ўтган йиллардагидек 50 та тест саволи берилади).

Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун аттестация бўйича намунавий тестларни қуйидаги телеграм бот орқали бажаришлари мумкин: 

https://t.me/uztditestbot

Батафсил: Таълим омборида

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг