Янгиликлар 18/05/2025 Эндиликда ҳарбий хизматни ўтаган талабалар учун контракт тўлаб берилади

Ҳарбий хизматни ўтаган талабалар учун контракт тўловининг 35 фоизи тўлаб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшлар учун муҳим имтиёз жорий қилинди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан контракт асосида ўқиётган талабаларнинг тўлов-контракт миқдорининг 35 фоизи қоплаб берилади.

Кимлар ушбу имтиёздан фойдаланиши мумкин? Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлар; Ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар; Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабалар.

Ариза топшириш тартиби:

Аризалар Олий таълим муассасаларининг бошланғич ташкилот етакчилари томонидан қабул қилинади.

Имтиёз фақат расмий тавсиянома ва ариза асосида берилади.

Нима учун бу муҳим? Бу имтиёз:

  • Ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга моддий кўмак бериш;
  • Талабаларнинг ўқишини қўллаб-қувватлаш;
  • Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида жорий этилган.
#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг