“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати, Жанубий Флорида университети докторанти Исроилова Сарвиноз жорий йилнинг 5-7- февраль кунлари АҚШнинг “Barness Ҳалл”да ўтказилган “Suncoast” (қуёш қирғоғи) XV мусиқа таълим-тадқиқот симпозиумида иштирок этди.
Бу симпозиум, университетнинг ҳар йили ўтказиладиган катта лойиҳаларидан бири ҳисобланиб, ушбу симпозиум мусиқа ўқитувчилари, тадқиқотчилар, психологлар, неврологлар ва санъат шайдоларини бирлаштириб, мусиқани ривожлантиришга қаратилган. Ушбу симпозиум давомида барча иштирокчилар ўз тадқиқотлари бўйича фикрлар ва илмий янгилик тарафлари билан тақдимотлар ўтказишди.
Бу симпозиум гала концертида ижро этиш учун барча талабалар 2 босқичли эшиттириб кўриш жараёнларидан сараланиб олинган.
Манба: https://t.me/elyurtumidifoundation/13190
#Таълим телеканали #Четда таҳсил олиш