Биринчи марта 2025-2026-ўқув йили учун Жасорат мактабларга ҳужжатлар қабули июнь ойида амалга оширилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Талабгор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида мурожаатчиларнинг саволларига жавоб бериш учун 1206 қисқа рақамли cалл-марказ фаолият бошлаган.
Шунингдек, мурожаатчилар учун қўшимча равишда махсус piima_admission чатбот яратилган ва вазирликнинг барча ҳудудий бошқармаларида махсус штаблар ташкил этилган.
Мазкур штаблар ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритади. Малакали мутахассислар ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорларга амалий ёрдам кўрсатади.
2025-2026-ўқув йили учун мазкур мактабларга ҳужжатлар қабули июнь ойида онлайн шаклда ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади. Кириш имтиҳонлари жорий йилнинг июль-август ойларида бўлиб ўтади.
#Янгиликлар