Классификаторга янги бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари киритилди

Расм сунъий интеллект ёрдамида яратилган
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 19-сонли буйруғи билан олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ўзгартириш киритилди. Классификатор олий таълим муассасаларида қайси йўналиш ва мутахассисликлар бўйича кадр тайёрланишини белгилайдиган расмий ҳужжат бўлгани учун бу ўзгариш талабалар ва абитуриентлар учун ҳам муҳим.
Бакалавриат йўналишлари
Ҳужжатга кўра, классификаторга қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари қўшилди:
- Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолияти;
- Интеллектуал хавфсизлик тизимининг муҳандислик фаолияти.
Шунингдек, “Барқарор туризм ва экотуризмни бошқариш” бакалавриат йўналиши янги позиция сифатида киритилган.
Магистратура мутахассисликлари
Магистратура босқичида қуйидаги мутахассисликлар классификаторга киритилган:
- Илмий-педагогик фаолият;
- Биоинформатика;
- Жамоат хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш;
- Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг махсус-тактик фаолияти;
- Интеллектуал хавфсизлик тизимининг қўмондонлик-муҳандислик фаолияти.
Бундан ташқари, “Барқарор молия” ва “Барқарор туризм” магистратура мутахассисликлари ҳам янги позициялар сифатида классификаторга қўшилган.
Нима учун муҳим?
Буйруқ президентнинг 2026-йил 26-августдаги жамоат хавфсизлиги соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга ҳамда ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини трансформация қилишга оид қарорларига мувофиқ қабул қилинган. Шу билан бирга, классификатордаги айрим аввалги позициялар чиқариб ташланган.
Манба: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (19-сонли буйруқ)