Янгиликлар 25/11/2024 Корейс тили бўйича Республика олимпиадаси ташкил қилинмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги Корея таълим маркази ҳамкорликда 🇰🇷Корейс тили бўйича II Республика олимпиадаси ташкил қилинади.

Олимпиада икки босқичдан иборат бўлиб, 1-босқич ҳудудларда 1 декабрь куни, якуний республика босқичи 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2023-2024-ўқув йилида Корейс тили бўйича I Республика олимпиадаси ташкил этилган эди

#Янгиликлар   #Таълим телеканали   #Олимпиада  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг