Янгиликлар 12/01/2025 Ўқитувчиларга Chevrolet автомобиллари имтиёзли равишда бериладими?

  Ўзбекистон Бош вазири А. Арипов томонидан “Муаллим эъзозда” акцияси доирасида мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган педагогларга Chevrolet автомобилларини имтиёзли шартларда тақдим этиш бўйича топшириқ берилди.

Қайси моделдаги машиналар берилади?

  Акция доирасида Chevrolet Tracker, Malibu, Onix, Equinox ва Captiva 5T моделларини тижорат банклари орқали 30 фоиз бошланғич тўлов асосида, 60 ойлик муддатда бўлиб тўлаш имконияти яратилмоқда. Ушбу ташаббус педагогларни моддий рағбатлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

   Мазкур қарорга кўра, имтиёзли шартларни амалга ошириш учун тегишли чора-тадбирларни кўриш “Ўзавтосаноат” АЖ ва тижорат банкларига юклатилган. Амалга оширилган ишлар натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига йил якунигача ҳисобот тақдим этилади.

UzAutoMotors сотилмаган автомобилларни ўқитувчиларнинг зиммасига юкламоқчими?

   Блогер Отабек Артиковнинг фикрига кўра, UzAutoMotors ўзининг сотилмай қолган автомобилларини энди ўқитувчиларга 60 ойлик кредит асосида “тортиқ қилиш”га уринмоқда. У бу вазиятни танқид қилиб, компания автомобилларини “автомобиль лақабли тунука қутилар” деб атади ва уларни таксидан бошқа мақсадга ярамайдиган транспорт воситалари сифатида баҳолади.

  Блогернинг фикрича, ушбу ташаббус “УзАутоМоторс”нинг бозорда сотилмай қолган автомобилларни ўқитувчиларнинг кредит зиммасига юклашга қаратилган навбатдаги ҳаракати сифатида кўринмоқда.

Таъкидлаш лозим, ушбу хабар ҳали расман тасдиқлангани йўқ.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг