Эндиликда сиртқининг ўрнига кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади. Бу кўпроқ масофавий таълим шакли бўлиши мумкин.
Shuningdek,part-time education шакли бўйича ўқитишга рухсат берилади. Бу мақбуллаштирилган кундузги таълим дегани.
• Олийгоҳларда муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди. Яъни кундузгига 100 киши қабул қилса, унда муқобил таълим шаклига 50 кишидан кўп қабул қила олмайди. Бу аввалгидек, фақат квота эълон қилиш билан ўлчанмайди, балки аввал кундузгининг қабулини тугатиб олган талабалари сонидан келиб чиқиб, кейин 50% муқобилга олиши мумкин бўлади;
• Магистратура босқичида муқобил таълим шаклида ўқитишга рухсат берилади. Бунгача фақат кундузгига рухсат эди. Эндиликда, масалан, магистратурада масофавий ҳам ўқитса бўлади.
#Янгиликлар