Янгиликлар 02/05/2025 Ўзбекистонда Таълим кодекси ишлаб чиқилади

Таълим соҳасидаги қонунчилик базаси комплекс тизимлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Таълим кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳага кўра:

  • ➖таълим олиш соҳасини тартибга соладиган қонун ва қонуности ҳужжатларининг тушунча ва нормаларини тизимлаштириш;
  • ➖инсоннинг таълим олиш конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган қоидаларни такомиллаштириш;
  • ➖педагоглар мақомини мустаҳкамлаш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва уларга ғамхўрлик қилиш;
  • ➖педагогларга имтиёзлар яратиш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш;
  • ➖таълим ташкилотларида инсон ҳуқуқи маданиятига асосланган муҳитни шакллантириш бўйича таълим субъектлари ва ота-оналар жавобгарлигини белгилаш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг