Янгиликлар 16/05/2025 Президент: Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, охирги 7 йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ 7 карра оширилгани, жорий йилда бунга 60 триллион сўм йўналтирилаётгани таъкидланди.

Мактабларда 1 миллионга яқин боғчаларда 1,5 миллион янги ўринлар яратилди. Боғча билан қамров 3 карра ошиб, 78 фоизга етди.

Малака, тил билиш, янги баҳолаш тизими, фан олимпиадалари каби мезонлар асосида ўқитувчиларга 10 дан ортиқ устама жорий қилинди. Бундан самарали фойдаланган 60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 миллион сўм маош оляпти.

https://t.me/uztdi/9623, мактаб ўқитувчилари маошига тенглашди. Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади. 

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг