Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги “Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-91-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 14 июндаги 130-сонли буйруғига асосан ташкил этилган.

Филиалнинг умумий ер майдони 88756.29 м2 -ни ташкил этади. Ўқув ва ёрдамчи бинолари сони 7 та, шундан ўқув биноси 2 та, 1 та талабалар турар жойи, 1 та дастурчилар тайёрлаш маркази, 1 та ошхона ва 2 та қўшимча устахона мавжуд.

Бугунги кунда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида 2 та факультет, 5 та кафедра мавжуд бўлиб, 81 нафар профессор-ўқитувчилар (асосий штатда) фаолият олиб боради.
Филиалда 8 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.
Институт бакалавр ва магистрартура босқичларида қуйидаги йўналишларда мутаҳассислар тайёрлайди:
Кечки:
Сиртқи
Магистратура

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сонли “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Фармонига мувофиқ Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва барча филиалларда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ахборот ўқитишнинг кредит тизими жорий этилган.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида 7 та компьютер хоналари, 6 та ўқув лаборатория хоналари, 18 та мультимедиа воситалари билан жиҳозланган хоналар, жами: 56 та ўқув аудиторияларида янги педагогик технологиялар ва ўқитиш услубларидан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Филиалда 2024 йилда ДХШ асосида 400 ўринли режалаштирилган талабалар турар жойи ҳозирги кунда қуриб битказилган. ТТЖга бўлган эҳтиёж тўлиқ қамраб олинган.
Филиалда 2 та илмий-тадқиқот лабораториялари фаолияти йўлга қўйилган: “Компьютер тизимлари” кафедрасида “Тиббиётда компьютер тизимлари” илмий лабораторияси инсон ҳаракатини кинетик ва кинематик таҳлил қилиш ҳамда “Оптик алоқа тизимлари ва тармоқ хавфсизлиги” кафедрасида “SPACECOM” илмий лабораторияси сунъий йўлдошли алоқа тизимларини тадқиқ қилиш бўйича ташкил этилган. Илмий лабораториялар фойдаланишга яроқли ва ҳозирда ўқув жараёнида ҳамда илмий тадқиқотларда кенг фойдаланилиши йўлга қўйилган. Филиалда мавжуд бўлган илмий лаборатория тўпламлари фойдаланишга яроқли ҳолатда. Ҳозирги кунда 2 та “ПОН тармоқлари”, “Мультимедиа технологиялари” илмий лабораториялари ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

ТАТУ Қарши филиалида кейинги 3 йилда умумий қиймати 530,4 млн. сўмдан ортиқ бўлган 12 та илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилган. Шундан, 1 та қўшма халқаро лойиҳа – 295,7 млн.сўм, хўжалик шартномаси асосида эса 10 та лойиҳа – 84,7 млн.сўм.
Илм-фан ва инновация соҳасида хорижий ОТМ-лар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Жумладан. Малайзиянинг ИНТИ университети, Словакиянинг Зилини университети, Қозон Федерал университети, Ош технологиялар университети билан профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва хорижий стажировкаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. 2024 йилда мазкур университетларда 4 нафар профессор-ўқитувчилар малака ошириб келди, 2 нафар магистр талабалар 1 семестр давомида таҳсил олиб қайтди.

Бундан ташқари хорижий лойиҳаларни амалга ошириш борасида Берлин техника университети (Германия), Сорбонно университети (Франция), Софиа техника университети (Болгария), Artesis Plantijn University College of Antwerp (AP Hogeschool Antwerpen) (Белгия) университетлари билан ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда.
ТАТУ Қарши филиали қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради.
Мазкур университет юзасидан сизда савол ва таклифлар туғилган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!
Маъмура Тўраева тайёрлади
#Олийгоҳлар