“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетининг Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010- йил 20- августдаги 182-сонли қарори асосида "Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали" номи билан ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-42 сон қарори 8-бандига мувофиқ “ТИҚХММИ” миллий тадқиқот университети негизида Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтига айлантирилган.
“ТИҚХММИ” МТУ нинг Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти – қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида етук рақобатбардош олий маълумотли мутахассис кадрларни тайёрловчи, ўқув, илмий ва маънавий-маърифий фаолиятида кўзга кўринарли муваффақиятларга эришган, салоҳиятли ва динамик ривожланаётган минтақавий олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Институтда ҳозирги пайтда жами 190 нафар нафар профессор-ўқитувчилар асосий штатда фаолият кўрсатиб келишмоқда. Шулардан 61 нафари илмий салоҳиятга эга ўқитувчилар бўлиб, 9 нафари фан доктори ва профессорлар, 52 нафари фалсафа доктори, фан номзодлари ва доцентлардан ташкил топган.
Ҳозирги кунга қадар институт томонидан 2600 нафардан ортиқ мутахассис кадрлар тайёрлаб берди. Институтда ҳозирги кунда 3 та факультет, 10 та кафедра, 19 та бакалавр йўналиши, 14 та магистратура мутахассислиги ҳамда 5 та ихтисослик бўйича юксак салоҳиятга эга кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган бўлиб, жами талаблар сони 3910 нафарни ташкил этиб, шундан 41 нафар талаба магистратура мутахассислигида таҳсил олмоқда.

Факультетлар:
Бакалавриат таълим йўналишлари:

Магистратура мутахассиликлари:
Докторантура ихтисосликлари:
Ҳозирги кунда институтдаги 400 ўринли маданият саройи, 2 та ёпиқ спорт мажмуаси, 2 та ўқув бино, лаборатория мажмуаси, технопарк кампуси, ўқув илмий марказ, ахборот ресурс маркази, ахборот технологиялари маркази, замонавий усулда жиҳозланган ва барпо этилган “Сувчилар мактаби” талабаларни чуқур билим олишига хизмат қилмоқда.

Институт ахборот-ресурс марказининг умумий фонди 3493 номда ва 21237 нусхадаги адабиётлардан иборат. Жумладан, 624 номда 8135 нусхада дарслик, 651 номда 3112 нусхадаги ўқув қўлланма, 317 номда ва 330 нусхадаги илмий адабиёт, 1034 номда ва 1158 нусхадаги бадиий адабиёт, 11744 номда ва 11744 нусхада электрон адабиётлар ҳамда 857 номда ва 8502 нусхадаги бошқа адабиётларни ташкил этади.
Бугунги кунда институт ҳудудида 3 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, 400 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 570 нафар талабалар истиқомат қилмоқда. 2024- йил сентябрда яна 400 ўринли ётоқхона қурилиши тугалланган.
Қисқа давр мобайнида институт дунёнинг 25 дан ортиқ ривожланган олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда Бир қатор нуфузли хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради:
Мазкур университет юзасидан сизда савол ва таклифлар туғилган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!
Маъмура Тўраева тайёрлади
#Олийгоҳлар