Янгиликлар 23/02/2025 ТДТУда “Муҳандис аёллар-2025” форуми ўтказилди

   2025 йил 21 февраль куни Тошкент давлат техника университетида "Илмли аёл - жамият кўзгуси" ҳафталиги доирасида  “Муҳандис аёллар-2025” форуми ўтказилди. Форумда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ихтирочи аёллар маркази, Тошкент давлат техника университети ва бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар иштирок этди.

   Мазкур форумнинг асосий мақсади - аёлларнинг илм-фан ва технология соҳасидаги иштирокини кенгайтириш, муҳандислик соҳаларида фаолият юритаётган аёлларга қўллаб-қувватловчи механизмлар яратиш ва ушбу соҳаларда мавжуд бўлган долзарб муаммоларни кенг жамоатчилик билан муҳокама қилишдан иборат.

   Шунингдек, форум доирасида хотин-қизларнинг илм-фандаги ва тадбиркорликда эришган ютуқлари ҳамда тадбиркорлик маҳсулотларининг ярмаркаси ташкил этилди, олима аёллар ва талаба-қизларнинг лойиҳалари тақдимот қилинди ҳамда мавзу доирасидаги олима аёллар, профессор-ўқитувчиларнинг маърузалари тингланди.

#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг