Ўрта таълимни тугатган ёшлар кейинчалик Олий таълимга ҳужжат топширишади, аммо билими кучли ёшларгина олийгоҳларда ўқишни давом эттиришади. Ҳозирда ўқишга қизиқаётган ёки ўқиётган олийгоҳингизнинг қачон ташкил топганини биласизми? Баъзи бир олийгоҳлар борки, ташкил топганига IX асрдан ошган. Шу каби олийгоҳлар билан танишмисиз? Унда ушбу мақола орқали ўзингизга қизиқарли маълумотларни олишингиз мумкин.
1.Болон университети

1088 йилда Италияда асос солинган. Ғарб дунёсининг энг қадимий университети ҳисобланган Болон ўзининг кўплаб машҳур битирувчилари билан ҳар қанча мақтанса арзийди. Қирол Фридрих I университетга расмий мақомни 1158 йилда ҳадъя этган.
Бугунги кунда Болон университети 23 олий мактабдан иборат. Университетнинг 100000 нафар талабасидан 5000 нафари хорижлик ёшлар. Бундан ташқари, 2000 талаба олийгоҳда малака алмашиш дастури асосида таҳсил олади. Болон университети нисбатан кам маблағ эвазига энг юқори сифатли таълим беришни таклиф қилади.
2. Оксфорд университети
1096 йилда Англияда асос солинган. Бу олийгоҳ инглиз тилли мамлакатлар университетлари орасида энг қадимийси саналади. Оксфорд ўз тарихида баҳс-мунозаралар маркази вазифасини бажарган. Жумладан, насронийларнинг муқаддас Инжил китобини инглиз тилига таржима қилинишида у катта роль ўйнаган.
Бугун Оксфорд университети юқори рақобатбардош ва рейтингли мактаб сифатида дунёга машҳур. У ерда 22 000 нафар талаба таълим олиб, уларнинг чорак қисми хорижлик ҳисобланади. Оксфорд расмий сайтининг маълумотига кўра, битирувчиларининг 94 фоизи таҳсилни якунлагач, олти ой ичида нуфузли ишларга қабул қилинади.
3. Кембриж университети
1209 йилда Англияда асос солинган. У дунёдаги энг нуфузли университетлардан бири сифатида айрим келишмовчиликлар туфайли Оксфордни тарк этган олимлар томонидан барпо этилган. 1231 йилда қирол Генрих III университетга расмий мақом ҳадъя этган.
Бугун Кембриж тасарруфида 31 та коллеж, 6 та мактаб фаолият юритади. Олийгоҳда 18 000 га яқин талаба таълим олади. Дунёнинг 120 давлатидан 3500 га яқин талаба ўқийди. Кембрижда ўқиш нархи қиммат бўлишига қарамасдан, у нуфузи ва таълим сифатининг юқорилиги билан ажралиб туради.
4. Падуа университети

1222 йилда Италияда асос солинган. Мазкур олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари илмий эркинлик излаб, Болон университетини тарк этганидан сўнг ташкил этилган. Бу ерда дастлаб илоҳиёт ва ҳуқуқ фанлари ўрганилган. XIV аср охирига келиб бу ўрганилаётган фанларга тиббиёт, нотиқлик санъати, астрономия ва фалсафа қўшилган.
Университет тиббиётдаги дастлабки тарихий кашфиётларга гувоҳ бўлган. Ушбу олийгоҳда ҳар доим таълим бериш ва таълим олишда фикрлаш эркинлигига асосий эътибор қаратилган. Масканда Галилео Галилей 1592 йилдан 1610 йилгача талабаларга дарс берган.
5. Неапол Федерих II университети
1224 йилда Италияда асос солинган. Неаполитан университети Ситсилия қироли ва Рим империяси императори Фридрих II томонидан тасдиқланган ҳужжатга мувофиқ ташкил этилган.
Бироқ 1987 йилдагина университетга Фридрих II номи берилди. Қирол университетни қироллик тожи бўлишини истаган ва ўқитувчи ҳамда талабаларнинг ушбу тожга муносиб бўлишларини талаб қилган. Бугунги кунга келиб университетда 87 та кафедра фаолият юритиб, 97 000 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.
Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари Осиё, Америка ва Европанинг мамлакатлари билан тажриба, малака алмашиш дастурларида иштирок этишмоқда. Хориждан талабаларни жалб қилиш устида изланмоқда.
6. Тулуз университети

1229 йилда Францияда асос солинган. Мазкур университет Раймунд VII ҳукмронлиги остидаги Тулуз графлиги номи билан аталган.
1969 йилда Тулуз университети учта алоҳида олийгоҳга бўлинди ҳамда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари бирлашмасига (Консорциум) айланди. Бугун мазкур университетда 100000 дан ортиқ талаба таълим олади. Талабаларнинг 11000 нафари хорижлик.
7. Сиен университети

1240 йилда Италияда асос солинган. Флоренсия вилоятининг гўзал табиатли маркази Тоскана шаҳрида жойлашган Сиен университети жуда қадимий ва машҳур ҳисобланади. Университет очилган илк йиллар бу ерда лотин тили, ҳуқуқ, мантиқ ва тиббиёт фанлари ўқитилган. Мамлакат бошига тушган кўнгилсизликларга қарамасдан (Европа бўйлаб тарқаган вабо, иккита жаҳон уруши ва бошқалар), университет ўзининг нуфузи ва жозибасини сақлаб қолган. Маҳаллий аҳоли мазкур таълим масканининг дастлабки қиёфасини сақлаб қолиш учун қаттиқ ҳимоя қилишган.
Айни вақтда Сиена университетнинг 9 факультетида 20000 дан ортиқ талаба таълим олмоқда. У хорижий талабаларни ҳам қабул қилади.
8.Валядолид университети

1241 йилда Испанияда асос солинган. Испаниянинг Кастилия-Леон ҳудудида жойлашган Валядолид университети Кастилия қироли Алфонсо VIII томонидан 1208-1212 йилларда асос солинган Паленсия университетидан ажралиб чиққан. Дастлаб унда грамматика, арифметика, лотин тили, диншунослик фанларидан таълим берилган. Унга ҳуқуқ, тиббиёт, санъат факультетлари XX асрнинг бошларида қўшилган.
Бугунги кунда Валядолид университети 100 дан ортиқ йўналишда бакалавр, 17 йўналишда аспирантура ва 50 йўналишда магистратура дастурлари ўқитилади. Испаниянинг етакчи олийгоҳи ҳисобланган университетда 30000 нафар яқин талаба таълим олади. Уларга 2700 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар дарс беради. Шунингдек, у ерда 950 нафарга яқин бошқа соҳа ходимлари ҳам ишлайди.
9. Мурсии университети

1272 йилда Испанияда асос солинган. Испаниянинг жанубий-шарқида жойлашган Мурсии университети ёшларга фалсафа, тиббиёт, ҳуқуқ, биология, иқтисодиёт, психология ва ветеринария соҳаларида таълим даражаларини таклиф этади. Кастилия, Леон ва Галисия қироли Алфонсо Х (Доно) ушбу университетга асос солди. У таълим беришда фан ва адабиёт соҳаларида анъанавий лотин тилининг ўрнига, испан тилининг Кастил шевасини қўлланилиши тарафдори бўлган.
Университетнинг ҳозирги биноси 1915 йилда қурилган. Мазкур олий таълим муассасаси Испаниянинг энг қадимий ва нуфузли университетларидан бири ҳисобланади. Мурсии университети дунёнинг 50 дан зиёд давлатидан йилига 1000 дан ортиқ талабаларни қабул қилади.
10.Комбра университети
1290 йилда ташкил этилган Португалиядаги энг қадимги университетдир. У дастлаб Лиссабонда жойлашган ва 1308 йилда Коимбрага кўчирилган.Университет,шунингдек, 1985 йилда ташкил этилган Европадаги 39 та университетнинг халқаро ассотсатсияси Coimbra Гроупнинг асосчи аъзоларидан биридир.
11. Вена университети
Вена университети 1365 йилда герцог Рудолф IV томонидан ташкил этилган. Университет немис тилида сўзлашувчи энг қадимий университетлардан бири ҳисобланади. Университетда битта асосий кампус йўқ, бунинг ўрнига, у Вена шаҳридаги 60 та жойда жойлашган бир нечта академик муассасаларга эга.
12. Гейделберг Университети

Гейделберг университети 1386 йилда Германиянинг Гейделберг шаҳрида сайловчи Палатин Руперт И томонидан ташкил этилган. Университетнинг биринчи ректори нидерландиялик Марсилиус Фон Ингҳен эди. Бугунги кунда университет гуманитар фанлар дастурларини ўз ичига олган Ҳеиделбергдаги асл кампусдан ташқари яна иккита кампусга эга.
13. Уппсала университети

Уппсала университети 1477 йилда Швециянинг Уппсала шаҳрида ташкил этилган бўлиб, Швеция ва Шимолий мамлакатлардаги энг қадимги университет ҳисобланади.Университет Швеция католик черковининг примати Уппсала архиепископи Ёкоб Улвссон ташаббуси билан ташкил этилган. Университет атиги 50 нафар талаба ва бир нечта профессор-ўқитувчилар билан фаолият бошлаган.
Яна шунга ўхшаш маълумотларни You tube каналдан олишингиз мумкин.
Севинч Толибжонова тайёрлади
#Таълим телеканали #Мақола