Рақамли технологиялар мактаби School 21ънинг Самарқанд кампусида Рақамли технологиялар вазирлиги, IT Park Самарқанд ва Самарқанд вилояти Рақамли таълимни ривожлантириш маркази кўмагида идеатон тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбир Барқарор ривожланиш мақсадларининг(SDG) ижтимоий муаммоларга IT бўйича ечимлар топиш учун Самарқанддаги технология йўналишидаги олий ўқув юртларини бир ерга жамлади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар билан бўлган учрашувда рақамли технологияларни ривожлантириш, стартаплар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш энг муҳим вазифалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.
Хусусан, ёш тадбиркорлар ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун жамғарма ташкил этиш, шунингдек, ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини ҳақиқий лойиҳаларга айлантиришга қаратилган банк хизматлари пакетини жорий этиш режалаштирилаётганлиги алоҳида аҳамиятга эга.
Кун давомида School 21 асосий таълим иштирокчилари ва ТАТУ Самарқанд филиали, Самарқанд давлат университети талабалари Барқарор ривожланиш дастури бандида кўрсатилган бир қатор ижтимоий муаммолар, жумладан камбага‘алликка қарши курашиш, сифатли таълимни таъминлаш, гендер тенглиги, иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш кабиларни ҳал қилиш борасида турли ғояларни ишлаб чиқдилар. Иштирокчилар замонавий технологиялардан фояланган ҳолда, инсонлар ҳаётини яхшилаш ва жамиятда барқарорликни таъминлаш каби мақсадларга эришишга ёрдам берувчи ечимларни ишлаб чиқишга ҳаракат қилишди.
School 21 ва IT Park Самарқанд экспертлари кўмагида иштирокчилар стартап устида ишлашнинг асосий босқичлари, яъни дизайн фикрлаш ва фойдаланувчи инсайтларини таҳлил қилишдан фойдаланган ҳолда ғоялар излашдан тортиб, уларнинг долзарблигини дастлабки баҳолашгача бўлган жараёнларни ўрганишди. Улар ижодий фикрлаш усулларини, шунингдек, ғояларни тизимлаш ва қадоқлашга кўмаклашувчи Design Thinking Process, Value Proposition Canvas ва Business Model Canvas воситаларини ўзлаштирдилар.
Кун давомида 2-5 кишидан ташкил топган жамоалар таълим ва соғлиқни сақлаш тизимининг қулайлиги, талабалар учун турар-жой ижарасини соддалаштириш, иш излаш ва аҳоли ўртасидаги ишсизлик каби лойиҳалар бўйича ғоялар ишлаб чиқиб, йиғилганлар эътиборига ҳавола этишди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйидаги лойиҳалар алоҳида эътироф этилди:
1-ўрин: EduVerse – сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда, персоналлашган курсларни яратиш бўйича таълим платформаси. Лойиҳада асосий эътибор таълим жараёнини янада қизиқарли ва самарали қиладиган ўзига хос фойдаланувчи тажрибаси ва геймификатсия орқали ўқитишга қаратилган.
2-ўрин: Troc – бартер тизимига асосланган ва фойдаланувчиларга пул сарфламасдан товар ва хизматларни айирбошлаш имконини берувчи ижтимоий лойиҳа. Платформа онгли истеъмол маданиятини ривожлантиришга ёрдам беради ва жамиятда ўзаро ёрдам ғоясини қўллаб-қувватлайди.
3-ўрин: МйСоғлиқ – тиббий хизматлар ва бошқа интерактив усуллардан онлайн тарзда фойдаланиш имконини берувчи тиббий рақамли платформа.
Энг яхши ғоялар муаллифлари ташкилотчиларнинг эсдалик совғаларига, шунингдек, IT Park Самарқанд платформаларида ўз лойиҳаларини тақдим этиш имконияти ва School 21 дан Марказий Осиё инкубатори ва хакатонида иштирок этиш имтиёзига эга бўлишди.
Йил давомида Самарқанддаги School 21 кампусида турли мавзуларга бағишланадиган ва иштирокчиларга долзарб муаммоларга чуқурроқ ёндашиш ва амалий ечимларни топиш имконини берадиган яна учта идеатон ташкил этилиши назарда тутилган.
School 21 – бу талаб юқори бўлган касбни бепул эгаллаш ва ўз иштирокчиларини қўллаб-қувватлайдиган ва юксалтирадиган жамоага аъзо бўлиш учун ажойиб имкониятдир. Тошкент ва Самарқанддаги навбатдаги саралаш «ҳовузлари» 3 март санасидан бошланади, аризалар 26 февралгача қабул қилинади.
21-school.uz ҳаволаси орқали ўқиш учун ариза топшириш мумкин.
#Таълим телеканали #Янгиликлар