Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2024/2025 ўқув йили учун “Тергов фаолияти” бакалавриат таълим йўналишига қабул жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошланади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Ахборот хизмати раҳбари Санобар Мансурова маълум қилди.
Қабул 4 босқичда ўтказилади:
Муассасада 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриатнинг “Тергов фаолияти” ҳамда юриспруденциянинг бошқа бакалавриат таълим йўналишларида юридик кадрларни тайёрлаш жорий этилган.
Академиянинг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик принциплари ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида 4 босқичда:
тест синовлари босқичларда ташкил этилади.
Дастлабки танлов
Академиянинг “тергов фаолияти” йўналиши бўйича бакалавриат қабулига дастлабки танлов ҳарбийлаштирилган тузилмалар (Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси, Ҳарбий прокуратура);
ҳарбийлаштирилмаган ташкилотлар (прокуратура органлари, шу жумладан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси)даги талабларни инобатга олган ҳолда алоҳида тартибда амалга оширилади.
Номзод жорий йилнинг 1 февралидан 1 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиши ҳамда ҳарбийлаштирилган йўналиш бўйича – ҳудудий ички ишлар органларига;
ҳарбийлаштирилмаган йўналиш бўйича ҳудудий прокуратура органларига тегишли ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
Ўқиш муддати 3 йил.
Академиянинг “тергов фаолияти” йўналишида бакалавриат дастури бўйича таълим олиш муддати уч йилни ташкил этади, битирувчиларга белгиланган давлат намунасидаги диплом берилади.
Таълим тиллари ўзбек ва рус тилида олиб борилади.
Ўқитиш ўзбек ва рус тилларида, давлат грантлари асосида ташкил этилади. Давлат грантлари асосида ўқишни тамомлаган Академия бакалавриатининг битирувчиларига ваколатли давлат органларида камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
Абитуриентларга бошқа олий таълим ташкилотига кириш ҳуқуқи берилмайди.
Муҳим жиҳат: Академияга қабул қилишда абитуриентларга республиканинг бошқа олий таълим муассасаларига кириш имтиёзлари берилмайди. Академия битирувчилари давлат органларига хизматга қабул қилинганда фақат офицерлар таркибига кирувчи даражали унвон бериладиган лавозимларга тайинланади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига кириш имтиҳонлари билан боғлиқ янгиликларни Академиянинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бориш мумкин.
#Янгиликлар